Friday, 21 March 2014

 "Оппоқ саҳифа тўлади. Яна тўлади. Дардлардан бағри қора бўлади. Ёзганларимни биров ўқимайди. Уни фақат мен ўқийман. Уни фақат олов ўқийди.
Яна ўйлайман,
яна ёзаман,
яна ёқаман.
Яна эслайман.
яна ёзаман,
яна ёқаман.
Якунсиз жараён. Мантиқсиз жараён. Мақсадсиз жараён. Ёзганимни биров кўрмайди. Ёзганимни биров билмайди. Бир мен биламан. Бир Худо билади..."


Худо билсин, бир  Худо   билсин...  
Ундан не сўраб дуолар  қилганимиз  фақат Унгагина аён.
Инжа сўзларимизнинг ватани  эрка   қалбимиз   бўлсин... Есинин  тили билан айтганда шундай яшаш керакки, одамлар "гунг" экан деб  ўйлашсин. 
 Фақат  мослашишлар натижасида, масъулиятлар хисобига программалаштирилган Роботга айланиб  қолган вақтимизда айбни жамиятдан, одамлардан эмас,   ўз - ўзимиздан - фақат  қон хайдаш вазифасини бажариб  қолаётган Юрагимиздан излайлик.
Мен  ўзим босган  қадамларни хис  қилиб яшашни истаганим учун айтишим керак бўлмаган  гапни айтдим кеча. Тўгри хозир афсусдаман. Аммо, эртага, фасллар алмашиб, ортга  қараганимда афсусланмаслик учун қўлимдан  келганини  қилганимни англашни хохлайман. 


"Шафқатсизга ҳамма нарса бор,
Раҳмдилнинг насиби
– Алам.
Энди менга нима ҳам даркор,
Ачинайин энди кимга ҳам?

Раҳмим келар дайди ит кўрсам,
Раҳмим келар ўзимга бироз.
Кўнгил мени қадам-бақадам
Майхонага келтиргани рост.

Эй шайтонлар, кулманг бировга,
Шу ватанга бегонами биз?
Ё сиз шимни қўйиб гаровга,
Бир шиша май олмаганмисиз?

Деразадан қарайман бир дам,
Рўпарамда ёлғизоёқ йўл.
У ҳам мендек кимсасиз,
Пурғам,
Кўз ёшига ғарқ бўлгандек ҳўл.

Ана, ўйнаб юрар болакай,
Тош ирғитса, ўшанга хурсанд.
Унда ҳам бор ташвиш, ҳарқалай,
Тинмай бурун ковлаш билан банд.

Бу ишингни ташлама, бола,
Чуқурроқ сол бурнингга бармоқ.
Ўйнаб, зинҳор шу кир қўл билан
Ўз қалбингни кавлама бироқ.

Ўйлаб кўрсам, мен ҳам боламан,
Кўчаларда тентираб бу кун
– Тиқин пўкак териб оламан
Қалб оғзини беркитмоқ учун." (Сергей Есенин).

Айтадиган сўнг сўзим:  Йўқотганингизда афсусланмайсизми?! 

22.03.2014.

1 comment: